|
|
Факультетларда талаба-ёшларнинг қизиқиш ва интилишларидан келиб чиқиб, турли мавзуларда маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Жумладан, анъанавий “Оқ йўл сизга, битирувчилар!” тадбири доирасида факультетларда битирувчилар боғлари барпо этилди. “Нотиқлар”, “Мунозара-дебат” клублари, спорт секциялари, бадиий ҳаваскорлик ва фан тўгараклари фаолияти, айниқса, самарали бўлмоқда. Ёшларда санъатга меҳр уйғотиш, шу орқали ватанпарварлик туйғусини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Талабалар баҳори”, Республика Олий ўқув юртлари талабалари театр-студияларининг “Ниҳол” фестивали, миллий анъаналаримизга ҳурмат туйғусини мустаҳкамлаш, гўзал урф-одатларимизни тиклашга қаратилган “Хазина” ўзбек фольклор санъати фестиваллари бевосита Ўзбекистон Миллий университети номи билан боғлиқ. Бу сингари тадбирлар ёшларнинг бадиий-ижодий маҳоратларини намоён этишга кўмаклашиши билан бирга, уларда келажаги буюк давлат ворисларига хос истиқболга ишонч, илм-маърифат чўққиларига интилиш, шижоат сингари фазилатларни тарбиялашда муҳим ўрин тутмоқда.
|